“Вагнер” ортиқ Украинада жанг қилмайди – Буданов
Олам
−
29 Июнь 2023
16643Украина Мудофаа вазирлиги Бош разведка бошқармаси бошлиғи Кирилл Будановнинг айтишича, “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси энди Украинада жанг қилмайди. Бу ҳақда у “Украинская Правда”га берган интервьюсида маълум қилган.
Будановнинг айтишича, Россия раҳбарияти Украина билан муросага келган ва Пригожин исёни Россия режимининг қатъиятлилиги ҳақидаги “афсона”ни яна бир бор йўққа чиқарган.
“Биз Россия раҳбарияти билан муросага келдик. Яна бир бор Россия режимининг қатъиятлилиги ҳақидаги афсона йўққа чиқарилди. Россия Федерацияси ҳарбий-космик кучлари йўқотишларга учратилганди. Шунингдек, энди “Вагнер” ҳам йўқ. Ва бу Россия Федерациясининг ҳар қандай ҳолатда ҳам ғалабага моҳирлик билан эришиши мумкин бўлган энг самарали бўлинмаси эди”, дейди у.
Эслатиб ўтамиз, “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси Украинадаги урушга 2022 йилнинг апрель ойидан жалб қилинган эди. Ушбу бўлинманинг саъй-ҳаракати билан урушнинг энг қонли жанглари олиб борилган Бахмут шаҳрида шу йилнинг 20 май куни 224 кунлик миссиядан сўнг Россия назорати ўрнатилганди. Ҳарбий компания раҳбари Евгений Пригожиннинг айтишича, бунинг учун Украина урушига жалб қилинган 50 минглик “Вагнер” қўшинининг бешдан бир қисми ҳалок бўлган.
Жорий йилнинг 24 июнь куни содир бўлган Пригожин исёнидан сўнг тузилган келишувга кўра, Евгений Пригожин ва унинг “Вагнер” компанияси Беларусга кетиши белгиланган эди. Беларусь фуқароси Александр Лукашенко эса мамлакат аҳолисига мазкур ҳарбий компания таркибига қўшилишга рухсат берганди. Ижтимоий тармоқларда Беларуснинг Могилёв вилоятида “Вагнер” учун лагерлар қурилиши бошлангани ҳақидаги хабарлар ҳам пайдо бўлди. Аммо кейинчалик Лукашенконинг ўзи буни рад қилиб, мамлакатда лагерлар қурилмаслигини маълум қилди.
“Вагнер”нинг Беларусга кўчиши ҳақидаги хабарлар фонида Ғарб оммавий ахборот воситаларида Пригожинга тегишли ҳарбий компаниянинг Беларусдан туриб Киевга зарба бериши эҳтимоли ортгани ҳақидаги хабарлар тарқалди.
LiveБарчаси