Мелания Трамп Оқ уйда Россия ва Украина вакилларини қабул қилади
Олам
−
16:10 526 2 дақиқа
АҚШ биринчи хоними Мелания Трамп бугун, 5 ноябрь куни Оқ уйда Россия ва Украина вакиллари билан учрашув ўтказади. Музокаралар Абу-Дабида урушни ҳал этиш бўйича янги босқичдаги муҳокамалар олдидан бўлиб ўтад. Бу ҳақида “Euronews” хабар берди.
Учрашувда Украинанинг “Халқ хизматкори” партияси парламент фракцияси раҳбари Давид Арахамия, Украина Олий Радаси инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Дмитрий Лубинец, Россия тўғридан тўғри инвестициялар жамғармаси раҳбари ва Россия Президентининг махсус вакили Кирилл Дмитриев, шунингдек, Россия инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Яна Лантратова иштирок этиши кутилмоқда.
Мазкур учрашув АҚШ, Россия ва Украина расмийлари ўртасида Абу-Дабида ўтказилиши режалаштирилган уч томонлама музокаралар арафасида ташкил этилмоқда.
Украина Президенти Владимир Зеленский ҳам АҚШ махсус вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер билан ушбу музокараларга тайёргарлик юзасидан 90 дақиқалик батафсил суҳбат ўтказганини билдирган.
Қайд этиш жоиз, Мелания Трамп аввал ҳам Украинадаги гуманитар масалаларда иштирок этган. Хусусан, у Херсон вилоятидаги Олеешки шаҳрида тинч аҳолини эвакуация қилиш имконини берган маҳаллий сулҳга эришишда воситачилик қилган. Шунингдек, Россияга олиб кетилган украиналик болаларни қайтариш масаласи билан шуғулланмоқда.
4 ноябрь куни Владимир Зеленский Мелания Трампни гуманитар ёрдам кўрсатиш ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги ҳиссаси учун I даражали княгиня Ольга ордени билан тақдирлаш тўғрисида фармон имзолади.
Эслатиб ўтамиз, Россия ва Украина ўртасида АҚШ воситачилигида музокаралар жорий йилнинг 10-11 ноябрь кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтиши ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси