Ўзбекистоннинг 38 та туман марказлари ва шаҳарларида етарли уй-жойлар қурилади

Жамият

image

Шавкат Мирзиёев туман ва шаҳарларнинг мастер режаларини ишлаб чиқишга оид тақдимот билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Унда мутасаддилар томонидан Давлат раҳбарига 2024 йилнинг 16 январь куни бўлиб ўтган иқтисодиётдаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқ борасида қилинган дастлабки ишлар, мастер режалардан кутилаётган натижалар тўғрисида маълумот етказилди.

Билдирилишича, 112 та туман ва шаҳардаги драйвер йўналишлар асосида 136 та мастер режа тайёрланиши кўзда тутилган. Ўтган даврда эса 14 та туман ва шаҳар бўйича мастер режа ишлаб чиқилган. Уларда 759 та кўп қаватли уй-жой, 22 та савдо мажмуаси, 800 дан зиёд хизмат кўрсатиш объекти барпо қилиш имконияти аниқланган.

Президент аҳолиси тез ўсаётган 38 та туман марказлари ва шаҳарларда етарли уй-жойлар қуриш, аҳоли сайр қилиши ва дам олиши учун қулай масканлар ва истироҳат боғлари барпо этиш зарурлигини ҳам айтди. 

Тақдимотга кўра, туристик салоҳияти юқори 20 та туманда меҳмонхоналарни кўпайтириш, пляж, экологик, тиббиёт, спорт ва экстремал туризмни ривожлантириш орқали сайёҳлар оқимини 2,5 баробар ошириш имконияти мавжуд. Ҳудудидан магистраль йўллар ўтган 68 та туманда эса 400 дан зиёд мотель, кемпинг, ошхона, дўкон ва автосервислар ташкил этиш мумкин.

Шу билан бирга, Мирзиёев мастер режалар ишлаб чиқилиши ва мониторинги бўйича вертикал тизим яратиш вазифасини қўйди.

Маълумот учун, мастер-режалар асосида бўладиган лойиҳалар ҳисобига 40 мингта иш ўрни яратилиши, бюджетга йилига қўшимча 350 миллиард сўм даромад тушиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мирзиёев ўқитувчилар ойлигини оширишни маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон уй-жой туман

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг