Ўзбекистонлик ўқувчи қиз Халқаро немис тили олимпиадаси ғолиби бўлди (видео)

Жамият

image

Германиянинг Гёттинген шаҳрида жорий йилнинг 15-22 июль кунлари бўлиб ўтган Бутунжаҳон немис тили олимпиадасининг финал босқичида ўзбекистонлик ўқувчи қиз ғолибликни қўлга киритди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

Дунёнинг 62 давлатидан 14 ёшдан 17 ёшгача бўлган 100 дан ортиқ ўқувчилар иштирокида ўтказилган немис тили бўйича халқаро мусобақада Андижон шаҳридаги 23-мактаб ўқувчиси Райёна Иброҳимова барча босқичлардан муваффақиятли ўтиб, тегишли даража бўйича биринчи ўринни қўлга киритди.
 

“Биз билан бирга бўлинг! Билим олиб келажакни яратинг” шиори остида ўтказилган беллашувларда у билан биргаликда Маҳек Хон (Бангладеш) ва Ана Котевскалар (Шимолий Македония) ҳам тегишли тил даражаларда олимпиада ғолиблари бўлган.

Маълумот учун, Бутунжаҳон немис тили олимпиадаси (IDО) 2008 йилдан бери ҳар икки йилда Гёте институти томонидан Халқаро немис тили ўқитувчилари ассоциацияси билан биргаликда ташкил этилади. Жорий йилги беллашувлар Гёттинген шаҳри обербургомистри Петра Бройстедт ҳомийлиги остида Гёттинген университети Билимлар музейи ҳамда Билимлар форуми билан узвий ҳамкорликда ўтказилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон 2024 йилги Халқаро биология олимпиадаси (IBO)дан четлатилиб, олимпиадада иштирок этган барча ўқувчиларнинг натижалари бекор қилингани, шунингдек, мамлакат IBO'га аъзо давлатлар рўйхатидан ҳам чиқариб юборилгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия немис тили IDО Райёна Иброҳимова

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг