Ўзбекистондаги 1700 дан ортиқ масжидда хатми Қуръон ўқилади

Жамият

image

Жорий йил Рамазон ойида Ўзбекистондаги 2100 дан ортиқ масжидда таровиҳ намози, шундан 1 700 дан зиёдида 27 кун давомида Қуръони карим хатм қилинади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлар идораси хабар берди.

Қайд этилишича, масжидларда таровиҳ намози ва Қуръони карим хатм қилиниши мақсадида 3,5 мингга яқин хушовоз қорилар жалб этилиши кўзда тутилган.  

Маълумот учун, Ўзбекистондаги масжидларда таровиҳ намози бугун, 28 февраль хуфтон намозидан кейин бошланади.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 27 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарори билан жорий йилда муборак Рамазон ойининг бошланиши 1 март кунига тўғри келиши хабар қилинган эди. Қолаверса, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказининг милодий 2025 / ҳижрий 1446 йилги Рамазон ойи учун закот нисоби, фитр садақаси ва фидя миқдори бўйича қарори ҳам қабул қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Рамазон хатми Қуръон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг