2025 йил учун закот, фитр ва фидя миқдори белгиланди
Жамият
−
28 Февраль
21898Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказининг милодий 2025 / ҳижрий 1446 йилги Рамазон ойи учун закот нисоби, фитр садақаси ва фидя миқдори бўйича қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра:
Закот нисоби – Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бу йилги Рамазон ойи учун закот нисобини ≈ 85 грамм 585 пробали тилланинг қийматидан келиб чиқиб 61 млн 200 минг сўм деб белгилади. Шунга кўра, кимда зарурий эҳтиёжидан ташқари камида 61 млн 200 минг сўм қийматидаги пул маблағи ёки ушбу қийматдаги савдо-тижорат моли бўлса, жами маблағининг қирқдан бирини (2,5%) закот ниятида ҳақдорларга беради.
Фитр садақасининг миқдори қуйидагича белгиланди:
- ≈ 2 кг буғдой унидан – 10 000 сўм;
- ≈ 4 кг арпадан – 16 000 сўм;
- ≈ 2 кг майиздан – 110 000 сўм;
- ≈ 4 кг хурмодан – 180 000 сўм деб белгиланди.
Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотдан хоҳлаган бири ёки унинг қийматини фитр садақаси ниятида берса кифоя қилади.
Бир кунлик фидя миқдори фитр садақанинг миқдори билан бир хил бўлади. Шундай экан, ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотдан хоҳлаган бири ёки унинг қийматини фидя ниятида берса кифоя қилади.
LiveБарчаси