Ўзбекистон ва БМТ Покистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатди

Олам

image

Бугун, 29 сентябрь куни эрталаб Ўзбекистон ҳукумати ва БМТ Қочқинлар бўйича Олий комиссари бошқармаси томонидан Покистонда содир бўлган ҳалокатли сув тошқинидан жабрланганларга тақдим этилган инсонпарварлик ёрдами юкланган самолёт Термиздан Карачига учиб кетди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги хабар берди.

Ушбу биринчи қўшма инсонпарварлик ёрдамини Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги томонидан тақдим этилган самолётларда етказиб бериш ташкил қилинган.

Инсонпарварлик кўмаги таркиби сув тошқинлари оқибатида ўз бошпаналаридан айрилганлар учун 15 тоннадан ортиқ ҳажмдаги вақтинча яшаш учун мўлжалланган турар-жой модулларидан иборат.

Сўнгги маълумотларга қараганда, сув тошқинлари натижасида Покистоннинг 7,6 миллионга яқин аҳолиси ўзи истиқомат қиладиган ҳудудлардан кўчирилган, шундан деярли 600 минг нафари ижтимоий кўмак бериладиган бошпаналарда яшаяпти. Мамлакат расмийлари энг кўп талофат кўрган туманларда тошқин сувларининг чекиниши олти ойгача давом этиши мумкинлигидан огоҳлантиришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 1 сентябрь куни Исломобод халқаро аэропортига Ўзбекистон ҳарбий-ҳаво кучларининг Ил-76 самолёти келиб қўнганди. Унга Ўзбекистон томонидан тақдим этилган Покистон минтақаларида рўй берган сув тошқинидан жабрланганлар учун йўлланган 40 тоннадан ортиқ ҳажмдаги инсонпарварлик ёрдами юкланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Покистон тошқин

Баҳолаганлар

37

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг