Ўзбекистон Покистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Жамият
−
02 Сентябрь 2022
6848Аҳолиси мисли кўрилмаган муссон ёмғирлари оқибатида сув тошқинларидан азият чеккан Покистонга ёрдам кўрсатиш мақсадида кеча, 1 сентябрь куни Тошкентдан ушбу мамлакатга инсонпарварлик юки жўнатилди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
Қайд этилишича, Покистонга ҳарбий ҳаво транспорти орқали қарийб 40 тонна юк етказилади.
Инсонпарварлик юки таркибига озиқ-овқат маҳсулотлари, шу жумладан ўсимлик ёғи, ун, гуруч, гўшт консервалари, қандолат ва макарон маҳсулотлари, шунингдек тўқимачилик маҳсулотлари ва бошқа товарлар киритилган.
Айтиш жоизки, сўнгги бир неча ҳафта ичида Покистонда муссон ёмғирлари ва сув тошқинлари 30 миллиондан ортиқ кишининг кундалик ҳаётини издан чиқарган. Мамлакат ғарби ва жанубидаги Балужистон ва Синд провинциялари энг кўп зарар кўрган. Юз минглаб одамлар бошпанасиз қолган.
Оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, Покистон дунё ҳамжамиятига ёрдам сўраб мурожаат қилган. Кучли ёмғир ва кенг кўламли тошқинлар оқибатида 1000 дан ортиқ одам вафот этган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь