Ўзбекистон тадбиркорлари ҳам дрон ҳужумларидан зарар кўрди – Wildberries асосчиси (видео)

Олам

image

Wildberries асосчиси ва бош директори Татьяна Ким Украина дронларининг компания логистика объектларига қилган ҳужумлари оқибатида Ўзбекистон ва бошқа бир қатор мамлакатлар тадбиркорлари миллиардлаб зарар кўрганини маълум қилди. Бу ҳақда у кеча, 31 июль куни ўзининг Telegram-каналидаги эълон қилинган видуомурожаатида айтди.

Ким видеомурожаатида Қирғизистон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Беларусь, Арманистон, Хитой ва бошқа давлатлардан бўлган тадбиркорлар ушбу ҳужумлар оқибатида катта иқтисодий йўқотишларга дуч келганини таъкидлаган.

“Шунинг учун бизга қилинган ҳужумлар бир вақтнинг ўзида ўнта мамлакатдаги юзлаб миллион одамларга қарши қаратилган ҳужумлардир”, деган у.

Татьяна Кимнинг айтишича, компания ҳар куни ўз объектларининг ҳимоясини кучайтириб, дронлар ҳужумларининг катта қисмини қайтармоқда. Унинг сўзларига кўра, логистика марказлари мавжуд ҳимоя воситалари билан жиҳозланган бўлиб, хавфсизлик тизимлари муҳандислик ечимлари асосида мунтазам такомиллаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йил июль ойида Wildberries’нинг логистика инфратузилмаси Украина дронларининг бир қатор ҳужумларига учраганди. Хусусан, 18 июль куни Москва вилоятидаги Электросталь ва Тамбов вилоятидаги Котовск тақсимлаш марказлари нишонга олинди.

Шундан сўнг, 24 июль куни Санкт-Петербург, Ленинград вилояти ва Симферополдаги омборларга ҳам зарбалар берилди. 29–30 июль кунлари Пенза, Сарапул, Пермь ва Рязань шаҳарларидаги объектларда ҳужумлардан кейин ёнғинлар қайд этилди.

Шунингдек, кеча, 31 июль куни эса Волгоград вилояти ва Татарстанда жойлашган Wildberries логистика объектлари ҳам дрон ҳужумларига учради.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг