Ўзбекистон Науру билан дипломатик алоқа ўрнатди
Жамият
−
21 Март 2025 3140 1 дақиқа
Кеча, 20 март куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон ва Науру ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги Қўшма комюнике имзоланди. Бу ҳақда “Дунё” хабар берди.
Қайд этилишича, икки мамлакат ҳукуматлари номидан ҳужжатни Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Наурунинг БМТдаги доимий вакили Лара Эраб Даниэль имзолаган.
Томонлар халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари доирасида қўшма ҳамкорликни кучайтиришга тайёр эканликларини билдирган.
“Сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликнинг ўзаро манфаатли йўналишларини топиш учун икки томонлама алоқаларни фаоллаштириш бўйича келишувга эришилди. Ҳужжатнинг имзоланиши Ўзбекистон билан хорижий давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштиришда муҳим қадам бўлди”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, Науру Республикаси Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 159-давлат бўлди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Жанубий Америкадаги Суринам давлати билан дипломатик муносабатлар ўрнатган эди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025