Ўзбекистон яна бир давлат билан дипломатик алоқа ўрнатди
Олам
−
23 Февраль 2025 7753 1 дақиқа
Ўзбекистон Жанубий Америкадаги Суринам давлати билан дипломатик муносабатлар ўрнатди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби хабар берди.
АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида икки мамлакатнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги доимий вакиллари Улуғбек Лапасов ҳамда Сунил Алграм Ситалдин тегишли коммюникени имзолади. Шу тариқа Суринам Ўзбекистон билан дипломатик алоқа ўрнатган 158-давлат бўлди.
Маълумот учун, Суринам Жанубий Американинг шимоли-шарқий соҳилидаги кичик давлат. У кенг тропик ўрмонлари, меъморчилиги ва турли миллий анъаналарнинг ажойиб аралашмаси бўлган маданияти билан машҳур.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон ва Сомали ўртасида дипломатик алоқаларни ўрнатиш ҳақидаги қўшма коммюнике имзоланганди. Учрашувда сиёсий, иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликнинг икки мамлакат учун ҳам манфаатли томонларини топиш мақсадида ўзаро алоқаларни ошириш бўйича келишувга эришилганди.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь