Ўзбекистон яна бир Африка давлати билан дипломатик алоқа ўрнатди

Жамият

image

Кеча, 5 февраль куни Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда  Ўзбекистон ва Сомали ўртасида дипломатик алоқаларни ўрнатиш ҳақидаги қўшма коммюнике имзоланди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди. 

Бу ҳужжат икки давлат ҳукуматлари номидан Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Сомалининг БМТдаги доимий вакили Абукар Даҳир Усмон томонидан имзоланди. Натижада Сомали Федератив Республикаси Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 157-давлатга айланди.

Учрашувда сиёсий, иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликнинг икки мамлакат учун ҳам манфаатли томонларини топиш мақсадида ўзаро алоқаларни ошириш бўйича келишувга эришилди.

Шунингдек, бу ҳужжатнинг имзоланиши Ўзбекистон учун Африка давлатлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадам бўлгани қайд этилган.

Маълумот учун, Сомали Шарқий Африкада, Сомали яриморолида жойлашган. Давлат нефть ва газ захираларига эга. Иқтисодиётнинг асосий қисми чорвачиликка асосланган бўлиб, балиқчилик  ҳам муҳим сектор ҳисобланади. Шунингдек, Сомалидан банан, манго, кунжут ва маккажўхори каби маҳсулотлар экспорт қилинади. Ушбу давлат қирғоқларини Ҳинд океани сувлари ювиб туради.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг сентябрь ойи охирида Ўзбекистон Марказий Америкадаги Багама Ороллари Ҳамдўстлиги билан дипломатик алоқа ўрнатганди. Икки давлат ўртасидаги қўшма коммюнике Ташқи ишлар вазирлари – Бахтиёр Саидов ва Фредерик Митчел томонидан имзоланган.

Сара Комилжонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Африка Ўзбекистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг