Ўзбек-тожик чегарасига ҳужум қилганлар орасида аёллар ҳам бўлган – ИИВ
Олам
−
08 Ноябрь 2019
11004Тожикистонда “Ишқобод” чегара заставасига ҳужум қилган гуруҳнинг шахсини аниқлаштириш бўйича тезкор-суриштирув гуруҳи иши давом этяпти.
Тожикистон ИИВ жорий йилнинг 6 ноябрь куни чегара пунктига ҳужум қилганларнинг кўпи мамлакатнинг шимолий қисмидан эканини ўрганди. Бу ҳақда “Asia Plus”га ИИВ Матбуот котиби Умаржон Имомали маълум қилди.
ИИВ вакилининг сўзларига кўра, жангарилар орасида аёллар ҳам бўлган.
“Чегара заставасига ҳужум бўйича Тожикистон Бош прокуратураси томонидан жиноят иши очилган”, деди Умаржон Имомали айнан қайси модда билан жиноий иш қўзғатилганига тўхталмай.
Бош прокуратура “террорчилик, қотиллик, давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш” моддалари билан иш очилганини маълум қилган. Тергов давомида Тожикистон Жиноят кодексининг бошқа моддалари билан ҳам жиноят иши очилиши мумкинлги таъкидланган.
Эслатиб ўтамиз, Тожикистон Миллий хавфсизлик хизмати “Ишқобод” чегара зпунктига Афғонистондан келган ИШИД жангарилари ҳужум қилган, деб айтди. Бироқ Афғонистон куч тузилмаларидаги вазият билан яқиндан таниш шахслар бу ахборотни тасдиқламади. Аксинча, афғон-тожик чегараси яхши қўриқланаётгани, жангарилар Тожикистонга ўтиши учун Панж дарёсини кесиб ўтиши кераклиги, бу эса деярли имконсиз иш эканини таъкидлади.
Маълумот учун, 6 ноябрь куни ўзбек-тожик чегарасидаги пунктга ҳужум натижасида 17 киши ҳалок бўлди. Шундан, 15 нафари жангарилар, бир нафари аскар ва бири ИИВ ходими. Қолган 5 нафар жангари тириклайин қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати ҳам текширув ўтказаётгани айтилди.
LiveБарчаси
АҚШ долларининг расмий курси пасайди.
27 Декабрь