Ўзбек-тожик чегарасига ҳужум қилганлар кимлиги маълум бўлди

Жамият

image

Бугун, 6 ноябрь куни ўзбек-тожик чегарасида рўй берган қуролли тўқнашув ИШИД террорчилик гуруҳи томонидан амалга оширилган. Бу ҳақда Тожикистон миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди. 

6 ноябрь куни бир гуруҳ одамлар Тожикистоннинг “Султонобод” чегара отряди ҳарбий қисмига қарашли 4-“Ишкобод” чегара пунктига қуролли ҳужум қилишди. 

“2019 йил 3 ноябрь куни куннинг қоронғи вақтидан фойдаланиб, гуруҳ Афғонистоннинг ҳудудидан махсус топшириққа биноан ноқонуний равишда ўтиб келишган (барчаси ИШИД аъзолари)”,  дейилади Тожикистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабарида. 

Улар Ишқобод чегара заставасини энг қулай жой сифатида танлаб, қуролли отишмага киришишган.  

Ҳужум пайтида террорчилар бешта ўқотар қуролни тортиб олишди.  Хавфсизлик кучлари томонидан олиб борилган операция натижасида,  қуршаб олинган қуролли жиноий гуруҳнинг 15 аъзоси зарарсизлантирилди,  улардан 5 нафари ҳибсга олинди. 

Қуролли отишмада чегара қўшинларининг бир аскари ва Тожикистон Ички ишлар вазирлигининг бир ходими ҳалок бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Тожикистон чегара қуролли ҳужум

Баҳолаганлар

2108

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг