Ўзбек-тожик чегарасига ҳужум қилганлар борасида иккиланиш юзага келди
Олам
−
08 Ноябрь 2019
11607Аввалроқ, 6 ноябрь куни соат 3:23 да юзига ниқоб таққан 20 нафар қуролланган жангарилар Тожикистоннинг “Султонобод” чегара отряди ҳарбий қисмига қарашли 4-“Ишқобод” чегара пунктига қуролли ҳужум уюштиргани ҳақида хабар берган эдик.
Кейинроқ Тожикистон Миллий хавфсизлик хизмати ҳужумни ИШИД террорчилик гуруҳи жангарилари амалга оширганини маълум қилди.
Афғонистон куч тузилмалари 6 ноябрь куни Тожикистондаги чегара заставасига ҳужум қилган жангарилар афғон-тожик чегарасидан ўтмаганини маълум қилди. Бу ҳақда “Независимая газета” Афғонистон куч тузилмалари вакилига таянган ҳолда хабар берди.
Афғон мутасаддиларининг айтишича, террорчилар гуруҳининг изини Афғонистондан бошқа жойда излаш керак.
Тожик-ўзбек чегараси яқинидаги “Ишқобод” чегара заставасига ҳужум қилган 20 нафар ниқобли киши ИШИД жангарилари бўлганини Тожикистон миллий хавфсизлик қўмитаси маълум қилди. Расмий маълумотга кўра, жангарилар Тожикистонга қўшни Афғонистондан ўтган. Жангарилар билан тўқнашувда улардан 15 нафари ўлдирилган, 5 нафари қўлга олинган. Бир чегарачи ва бир милиционер ҳалок бўлган.
Бироқ афғонистонлик мутасаддилар жангарилар ўтгани айтилган Қалъаи Зол уезди (Қундуз вилояти)да чегара ҳар икки томондан ҳам яхши қўриқланишини айтган. Уларнинг таъкидлашича, чегарадан йигирма киши тугул бир киши ўтса ҳам, чегарачиларнинг назаридан четда қолмайди. Бундан ташқари, Қалъаи Золдаги чегара участкаси ноқонуний кесиб ўтиш учун жуда ноқулай: нариги томонга ўтиш учун Панж дарёсини кечиб ўтишга тўғри келади. Бу эса йигирма кишилик гуруҳ учун ўта мушкул иш.
Эслатиб ўтамиз, чегара заставасига ҳужумда 17 киши ҳалок бўлди. Шундан 15 нафари жангарилар, бир нафари аскар ва яна бири Тожикистон ИИВ ходими.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь