Ўзбек-тожик чегарасида ҳалок бўлганлар шахси маълум бўлди

Олам

image

Тожик-ўзбек чегарасида юз берган ҳодиса вақтида ҳалок бўлган куч тузилмалари вакиллари исмлари маълум бўлди. Бу ҳақда Спутник Тожикистон ёзмоқда. 

Ўлдирилганлардан бири – чегара қўшинлари хизматчиси Иззатулло Абубакр бўлиб, у Душанбедаги Зарафшон туманидаги халқ орасида Мулло Абубакр сифатида танилган таниқли диний арбоб - Абубакр Латиповнинг ўғли.

Иззатулло Абубакр 26 ёшда бўлган. Қариндошларининг сўзларига кўра, Иззатулло яқинда уйланган.

Ҳужум вақтида ҳалок бўлган иккинчи шахс – ИИВ ходими Баҳром Шаҳзода эканлиги маълум бўлди. У Рудаки тумани Эсанбой қишлоғида туман участка милиционери лавозимида фаолият юритган. 

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 6 ноябрь куни соат 3:23 да 20 кишилик юзига ниқоб таққан 20 нафар қуролланган жангарилар Тожикистоннинг “Султонобод” чегара отряди ҳарбий қисмига қарашли 4-“Ишкобод” чегара пунктига қуролли ҳужум уюштиргани ҳақида хабар берган эдик. Қуролли тўқнашув натижасида уларнинг 15 нафари йўқ қилинган, 5 нафари қўлга олинган. Тўқнашув вақтида Тожикистон ИИВ ходими ва бир аскар ҳам ҳалок бўлган. Кейинроқ, ушбу қуролли ҳужум ИШИД террористик гуруҳи жангарилари томонидан амалга оширилгани айтилди.


Мақола муаллифи

Теглар

ўзбек-тожика чегараси

Баҳолаганлар

515

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар