Украинани Россия билан урушга етаклаган хатолар айтилди

Олам

image

Россиянинг Украинага бостириб кириши учун зарур шарт-шароитлар мамлакат мустақиллигини эълон қилган кундан бошлаб яратилган. Бу ҳақда Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Алексей Данилов “Суспильному”га берган интервьюсида айтди.

Унинг таъкидлашича, бир қатор хатолар Россия ва Украина ўртасидаги урушга олиб келган. Асосий хато, украиналиклар Россия Федерациясини ўзларининг дўстлари ва биродарлари деб билганидир.

“1991 йилдан бошлаб асосий хато — қўшнимиз гўёки дўстимиз, биродаримиз ва қандайдир ҳамкоримиздир. 1991 йилдан бошлаб Россия Федерациясида мамлакатимизга оид саволлар ҳеч қачон кун тартибидан чиқмаган. Уларда бизни қулга айлантириш, йўқ қилиш истаги олдиндан бўлган”, дейди Данилов.

Унинг фикрича, аввалдан фундаментал хатолар бўлган. Хусусан, Россия 1991 йилдан бери Украинанинг юқори раҳбариятини газ ва нефть деб аталмиш масалалар, мамлакатдаги ҳокимиятнинг энг юқори поғонасидаги коррупция масалалари билан корпорация қила бошлаган.

“Биз билан бирга ҳокимиятда бўлган барча Президентлар ва Бош вазирлар машҳур “газ қувури” орқали Россия Федерациясининг илгагига тушди. Бу асосий нарсалардан бири эди. Катта руслаштириш бор эди. Бизнинг бизнесимиз, сиёсатимиз, ахборот маконимиз ва ҳаётнинг бошқа жараёнлари. Улар буни амалга ошириш учун катта маблағларни сармоя қилган. Корхоналаримизни сотиб олиб, кейин уларни вайрон қилди. Мамлакатимизни бутунлай руслаштириш бошланди. Агар ҳаётимизнинг барча жабҳаларида шу руслаштиришдан қутулмасак, 10-15-20-30 йилда Россия билан  яна уруш қилишимиз мумкин. Бу ерда қандайдир орзулар билан яшашнинг ҳожати йўқ. Бу биз учун фундаментал муаммо, бизнинг омон қолишимиз, мамлакатимизнинг омон қолиши масаласидир”, дейди Данилов.

Россия-Украина уруши

Жорий йилнинг 21 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Кремлда Украина шарқидаги ўзини мустақил деб эълон қилган Луганск халқ республикаси (ЛХР) ва Донецк халқ республикасини (ДХР) тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Кейинроқ РФ республикаларни шу номдаги вилоятлар чегарасида тан олганини таъкидлаб, Украинага қарши уруш хавфини ошириб юборди.

Путиннинг фавқулодда қарори ортидан АҚШ, ЕИ, Канада, Австралия, Буюк Британия ва Япония расмийлари ҳам Россияга қарши санкциялар киритди.

24 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Украина шарқида Донбассда рус ҳарбийлари "махсус ҳарбий операция" бошлаганини эълон қилди ва рус қўшинлари Украинага ҳужум бошлади. Путин бу ҳаракатини Украина шарқидаги россияпараст сепаратист кучлар раҳбарлари шундай сўров юборгани билан оқлади.

Бундан аввалроқ Зеленский Россия фуқароларига рус тилида мурожаат қилиб, украинларга “на совуқ, на иссиқ, на гибрид уруш керак эмас”лигини, украинлар ҳужумчиларни кутиб олишга тайёрлигини билдирганди. Кўп ўтмай Президент Россия билан дипломатик алоқани узди. Президент Зеленский мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди.

25 февраль куни Зеленский Украинада умумий ҳарбий сафарбарлик эълон қилди. Армияга чақирув мамлакатнинг қатор вилоят ва шаҳарларида амалга оширилиши белгиланди.

Рус қўшинлари ҳозиргача Украинага шимол, шарқ ва жанубдан ҳужум қилиб келмоқда ва қатор ҳудудларни эгаллашга эришди. Аммо бу уруш Россиянинг дунёда яккаланиб қолишига олиб келди.

Украинага ҳужум бошланиши Россия иқтисодига оғир зарба берди. Рус компаниялари акциялари кескин арзонлашди, Москва биржасида савдолар мислсиз даражада пасайиш билан ўтди. Газпром, ЛУКОЙЛ ва бошқа йирик компаниялар йўқотишларга учради.

Ҳужум бошлангач, Европа давлатлари ва АҚШ Россияга қарши бир неча босқичли санкциялар жорий қилди. Россиянинг ВТБ, “Россия” банки, “Открытия”, “Новикомбанк”, “Промсвязьбанк”, “Совкомбанк” ва ВЭБ.РФ банклари SWIFT халқаро банклараро тизимидан узилди. АҚШ ва Европа Иттифоқи Россиянинг олтин-валюта захирасини блоклади.

Европа давлатлари, АҚШ, Канада Россия учун ўз ҳаво ҳудудини ёпди. Бу санкцияларга нейтрал давлат ҳисобланган Швейцария ҳам қўшилди. Уруш фонида Украинани Европа Иттифоқи аъзолигига қабул қилиш жараёни тезлашди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

108

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг