Украина разведкаси Путиннинг Киевни эгаллаш ва мамлакатни бўлиш бўйича режаларини очиқлади

Олам

image

Украина махсус хизматлари Россия Президенти Владимир Путиннинг Украина бўйича сценарийи қандай эканини аниқланди. Украин нашрларининг ёзишича, режа бир неча қисмдан иборат.

Қайд этилишича, Россия Федерациясининг тезкор режасига кўра, Киевдаги иккита аэропортдан бирини қўлга киритиш учун 2 мингтагача махсус кучларни Украина пойтахтига ташлаш режалаштирилган. Ҳаво бандаргоҳи эгаллангач, яна 10 минг нафаргача десантчилар Киевга Ил-76 самолётлари ҳамда енгил зирҳли техникалар билан келади.

Десант қўшинларининг вазифаси Киевни, алоқа воситаларини, қўмондонлик ва бошқарув каналларини тўсиб қўйиш, арсеналларни қўлга олиш/портлатиш, имкон қадар ваҳима уйғотиш, автомагистраллар/йўллар ни тўсиб қўядиган “назоратсиз қочқинлар колонналари”нинг Киевдан ваҳима билан чиқиши учун шароит яратишдир. Бу эса Киев йўлларида қўшинлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳаракатини мураккаблаштиради.

Амалиётнинг бошқа мақсадларидан бири Украина ҳукуматини қўлга олиш ва шантаж орқали уларни Россия шартлари бўйича шартномалар имзолашга мажбурлашдир. Расмийлар эвакуация қилишга улгурса ҳам, россияпараст сиёсий қўғирчоқлардан бири ҳукуматни бошқаради ва буни аввалги раҳбариятнинг қочиб кетиши билан баҳолайди.

Натижада, Украинани икки қисмга бўлиш мумкин - Ғарбий ва Шарқий Германия ёки Шимолий ва Жанубий Корея тамойилига кўра.

Россиянинг Украинага босқини

Жорий йилнинг 21 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Кремлда Украина шарқидаги ўзини мустақил деб эълон қилган Луганск халқ республикаси (ЛХР) ва Донецк халқ республикасини (ДХР) тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Кейинроқ РФ республикаларни шу номдаги вилоятлар чегарадаги тан олганини таъкидлаб, Украинага қарши уруш хавфини ошириб юборди.

Путиннинг фавқулодда қарори ортидан АҚШ, ЕИ, Канада, Австралия, Буюк Британия ва Япония расмийлари ҳам Россияга қарши санкциялар киритди.

24 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Украина шарқида Донбассда рус ҳарбийлари "махсус ҳарбий операция" бошлаганини эълон қилди ва рус қўшинлари Украинага ҳужум бошлади. Путин бу ҳаракатини Украина шарқидаги россияпараст сепаратист кучлар раҳбарлари шундай сўров юборгани билан оқлади.

Бунинг ортидан Зеленский Россия фуқароларига рус тилида мурожаат қилиб, украинларга “на совуқ, на иссиқ, на гибрид уруш керак эмас”лигини, украинлар ҳужумчиларни кутиб олишга тайёрлигини билдирди. Кўп ўтмай Президент Россия билан дипломатик алоқани узди.

Рус қўшинлари дастлаб Киев ва Харьковга ракета ҳужуми уюштирди. Президент Зеленский мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди. Шунингдек, расмий идора рус қўшинлари Харьков ва Одесса вилоятига кириб борганини билдирди.

Ҳужум бошланганидан кўп ўтмай, ЛХР Ички ишлар вазири маслаҳатчиси Виталий Киселев Счастье ва Станица шаҳарчалари ЛХР назоратига ўтганини эълон қилди.

Украинага ҳужум бошланиши Россия иқтисодига оғир зарба берди. Рус компаниялари акциялари кескин арзонлашди, Москва биржасида савдолар мислсиз даражада пасайиш билан ўтди. Газпром, ЛУКОЙЛ ва бошқа йирик компаниялар йўқотишларга учради.

25 февраль куни Зеленский Украинада умумий ҳарбий сафарбарлик эълон қилди. Армияга чақирув мамлакатнинг қатор вилоят ва шаҳарларида амалга оширилиши белгиланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

312

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг