Туркманистоннинг янги элчиси Тошкентда иш бошлади
Жамият
−
24 Август 2023
3383Шадурди Мередов Туркманистоннинг Ўзбекистондаги элчиси сифатида Тошкентда иш бошлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 24 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Шадурди Мередовдан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олган.
“Сўнгги йилларда алоқаларимиз мисли кўрилмаган даражада кенгайганига гувоҳ бўлдик. Эришилган ютуқлар талайгина, янада кўпроғи эса ҳали олдинда”, дейди Бахтиёр Саидов.
Шунингдек, Ташқи ишлар вазири Туркманистон элчисига Ўзбекистондаги фаолияти мобайнида муваффақият тилаган.
Эслатиб ўтамиз, Шадурди Мередов жорий йилнинг 1 август куни Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов томонидан Туркманистоннинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинлаган эди. Шунингдек, мазкур тайинловга қадар мамлакатнинг Ўзбекистондаги элчиси сифатида ишлаётган Язгули Маммедовни лавозимидан озод этганди.
LiveБарчаси