Туркманистон Президенти Ўзбекистондаги элчисини ишдан бўшатди
Олам
−
15 Июль 2023
14751Президент Сердар Бердимуҳамедов Туркманистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Язгули Маммедовни лавозимидан озод этди. Бу ҳақда “Turkmen.news” нашри хабар берди.
Келтирилишича, Сердар Бердимуҳамедов элчини бошқа ишга ўтгани муносабати билан тегишли фармонни имзолаган.
Маълумот учун, Язгули Маммедов 2018 йил июль ойида Туркманистоннинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган. Бунгача у Туркманистоннинг Малайзия, Бруней-Доруссалом Давлати, Индонезия ва Таиланддаги элчиси лавозимларида ишлаган. Язгули Маммедов 2012-2018 йилларда Туркманистоннинг Тошкентдаги дипломатик ваколатхонасини собиқ элчи Шири Шириевдан кейин бошқарган.
Шунингдек, Туркманистоннинг Тожикистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Хемра Тогалаков ҳамда Туркманистоннинг Грузиядаги элчиси Довлетмират Муратов лавозимидан озод этилган.
LiveБарчаси