Туркия: “Арманистон минтақада тинчлик ва барқарорлик йўлидаги энг катта тўсиқ”
Олам
−
27 Сентябрь 2020
7907Туркия Арманистон қуролли кучларининг Озарбайжонда тинч аҳоли пунктларини ўққа тутган провокацион ҳаракатларини қатъиян қоралади.
“Биз Арманистон қуролли кучларининг Озарбайжоннинг тинч аҳолиси орасида талафотлар билан боғлиқ ҳаракатларини қатъиян қоралаймиз. Арманистон томонининг ҳаракатлари халқаро қонунларни қўпол равишда бузиш ҳисобланади. Арманистон минтақада тинчлик ва барқарорлик йўлидаги энг катта тўсиқ эканлигини яна бир бор намойиш этди”, дейди Туркия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Ҳами Аксой.
Туркиялик дипломат Артерия Қуролли Кучларининг Тертер районининг Гапанли қишлоғида, Агдам районининг Чирагли ва Ўрта Гервенд қишлоқларида, Физули районининг Алханли ва Чукурбейли қишлоқларида ва Жеброил вилоятининг Жожуг Маржанли қишлоғига интенсив ўқ отилиши натижасида тинч аҳоли орасида ўлдирилган ва яраланган борлигини таъкидлади.
Унга кўра, Озарбайжон аҳолининг хавфсизлигини ҳимоя қилиш ва ҳудудий яхлитлигини таъминлаш йўлида ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.
“Анқара Бакунинг позициясини қатъий ва тўлиқ қўллаб-қувватлайди. Туркия Озарбайжон томонига керак бўлган шаклда ёрдам беради”, дейилади ТИВ хабарида.
Аксой қуролли тўқнашувда ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди ва ярадорларнинг соғайиб кетишини тилади.
Расмий Бакуга кўра, Арманистон Қуролли Кучлари бугун, 27 сентябрь куни соат 06:00 дан бошлаб Озарбайжонга қарши кенг кўламли провокацияларни амалга оширди, бутун фронт бўйлаб Озарбайжон армиясининг позицияларини, шунингдек, олдинги чизиқ зонасида жойлашган аҳоли пунктларини ўққа тутди. Арманистон эса ҳужум Озарбайжон қуролли кучлари томонидан бошлаганини айтмоқда.
Бакунинг таъкидлашича, ҳудуддаги фуқаролик инфратузилмасига жиддий зарар етказилган. Шу боис Озарбайжон Қуролли кучлари қарши жавоб ҳужумларини бошлаган.
Бироз аввал, Россия Ташқи ишлар вазирлиги ҳам ҳолатга нисбатан муносабат билдириб, расмий Баку ва Ереванни ўт очишни тўхтатишга ва музокараларни бошлашга чақирди.
Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 23 июль куни Никол Пашинян Арманистон-Озарбайжон чегарасидаги сўнгги кескинлик ва Қорабоғ можаросини тинч йўл билан ҳал этиш жараёни борасида Арманистоннинг позициясини тақдим этган. Арманистон ҳукумати раҳбари икки республикаси чегарасида июль ойида бўлиб ўтган қуролли тўқнашув пайтида кескинликни пасайтирмасликка, балки бундан ҳам кўпроқ зўравонлик қўзғатишга ҳаракат қилган ягона мамлакат Туркия эканлигини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 12-16 июль кунлари икки мамлакат ўртасидаги вазият янада кескинлашди. Озарбайжонда Арманистон Қуролли кучлари ҳужумга ўтгани айтилди. Расмий Ереван ҳам қуролли тўқнашувга озарбайжонлик аскарлар ҳужумга ўтганини сабаб қилиб кўрсатди. Расмий Баку 11 нафар ҳарбий жумладан генерал-майор Пўлат Гашимов ҳам ҳалок бўлганини билдирди. Ереван эса 4 қурбон ва 10 ярали ҳақида маълумот берди.
Қайд этиш керакки, Арманистон ва Озарбайжоннинг ҳудудий муаммоси сўнгги 30 йилдан бери давом этяпти. Бунинг сабаби Арманистоннинг Озарбайжонга тегишли бўлган Тоғли Қорабоғни эгаллаб олишидир. Халқаро ҳамжамиятнинг эътирозларига қарамай, Арманистон Тоғли Қорабоғни Озарбайжонга қайтармай келади.
Вазият шу даражадаки, агарда икки томон ҳам тинчланмаса давлатлар ўртасида уруш бошланиши эҳтимоли юқори.
Яқинда Ереван ҳарбий салоҳиятини мустаҳкамлаш учун Россия билан ҳамкорликни кучайтирди. Россиядан бир неча самолётда Арманистонга қурол-аслаҳалар юборилди. Шу боис Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Путинга қўнғироқ қилиб, Россиянинг бу борадаги “ғамхўрлигига” ўз эътирозини билдирди. Бунинг ортидан Озарбайжон Туркия ҳам билан ҳарбий ҳамкорликни ривожлантиришга киришди. Икки мамлакат ҳарбийлари иштирокида қўшма машқлар ўтказилди. Туркия ҳар қандай вазиятда Озарбайжонни қўллаб-қувватлашини билдирди.
LiveБарчаси