“Бас қилинг”. Москва Баку ва Ереванни музокара столига чақирди
Олам
−
27 Сентябрь 2020
10737Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги Озарбайжон ва Арманистоннинг Тоғли Қорабоғ можароли зонасидаги вазиятнинг кескинлашиши муносабати билан баёнот берди.
"Мавжуд маълумотларга кўра, Тоғли Қорабоғ можароли зонасида вазият кескин ёмонлашди. Икки томондан ҳам алоқа линияси бўйлаб кучли ўқ отилмоқда. Қурбонлар борлиги ҳақида хабарлар бор. Биз томонларни зудлик билан ўт ўчиш тўхтатишга ва вазиятни барқарорлаштириш мақсадида музокараларни бошлашга чақирамиз", дейилади хабарда.
Расмий Бакуга кўра, Арманистон Қуролли Кучлари бугун, 27 сентябрь куни соат 06:00 дан бошлаб Озарбайжонга қарши кенг кўламли провокацияларни амалга оширди, бутун фронт бўйлаб Озарбайжон армиясининг позицияларини, шунингдек, олдинги чизиқ зонасида жойлашган аҳоли пунктларини ўққа тутди. Арманистон эса ҳужум Озарбайжон қуролли кучлари томонидан бошлаганини айтмоқда.
Бакунинг таъкидлашича, ҳудуддаги фуқаролик инфратузилмасига жиддий зарар етказилган. Шу боис Озарбайжон Қуролли кучлари қарши жавоб ҳужумларини бошлаган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15