Озарбайжон ва Арманистон чегарасида яна қуролли тўқнашув бошланди
Олам
−
16 Июль 2020
11511Озарбийжон Мудофаа вазирлиги бугун,16 июль куни Арманистон билан чегарадаги ҳудудларда кескинлик сақланиб турганини ва жанглар қайта бошланганини маълум қилди.
“16 июль эрталабдан Арманистон Қуролли кучлари Озарбайжон армиясининг Товуз тумани ҳудудидаги чегара позициясига ҳжум қилишга уринди”, дейилади хабарда.
Мудофаа идораси маълумотига кўра, Агдам, Дондар Қушчу ва Воҳидли қишлоқлари йирик калибрли қурол ва миномётдан ўққ тутилган. Тинч аҳоли орасида ҳеч ким жабрланмаган.
“Айни вақтда шу йўналишда жанглар давом этяпти. Вазият Озарбайжон армияси назоратида”, дея таъкидланган вазирлик хабарида.
Ўз навбатида Арманистон Мудофаа вазирлиги Озарбайжон ҳарбий бўлинмалари қўпорувчилик ҳаракатини амалга оширишга урингани ва Айгепар ва Мовсес қишлоқларини ўққа тутганини айтди.
“Тахминан соат 3:40 да арман қуролли кучлари душманнинг бостириб киришга уринишини бартараф қилди. Жангдан кейин йўқотишларга учраган душман улоқтириб ташланди. Кейин Озарбайжон ҳарбийлари Д-30 артиллериясидан Айгепар ва Мовсес қишлоқларига ҳужум қила бошлади. Ўт очиш ҳамон давом этяпти”, деган Арманистон Мудофаа вазирлиги Матбуот котиби Шушан Степанян.
Маълумот учун, икки давлатнинг шимолий чегараларида вазият 12 июль куни кескинлашди. Озарбайжонда Арманистон Қуролли кучлари ҳужумга ўтгани айтилди. Расмий Ереван ҳам озарбайжонлик аскарлар ҳужумга ўтганини сабаб қилиб кўрсатди. Ҳозиргача расмий Баку 11 нафар ҳарбий жумладан генерал-майор Пўлат Гашимов ҳам ҳалок бўлганини билдирди. Ереван эса 4 қурбон ва 10 ярали ҳақида маълумот берди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь