Тўқаев Украинадаги уруш бўйича тезкор йиғилиш ўтказди

Олам

image

Бугун, 26 февраль куни Қозоғистонда Президент Қосим-Жомарт Тўқаев раислигида Хавфсизлик кенгашининг тезкор мажлиси бўлиб ўтди. Унинг кун тартибига халқаро хавфсизликни таъминлашнинг долзарб масалалари киритилди. Бу ҳақда Оқўрда матбуот хизмати хабар берган. 

Таъкидланишича, Қозоғистоннинг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш контекстида Украина атрофидаги вазият билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилган. Йиғилиш якунлари бўйича Президент давлат органлари олдига аниқ вазифаларни белгилаб, топшириқлар берган. 

Тўқаев учрашув геосиёсий кескинликнинг мисли кўрилмаган кескинлашуви шароитида ўтаётганини таъкидлаган.

“Иқтисодий иттифоқимиз санкциялар можароси туфайли сиёсий қарама-қаршиликнинг кучайиши ҳамда мамлакатларимиз иқтисодиёти ва молиявий тизимлари учун салбий оқибатлардан хавотирда. Биз Қозоғистонда инқирозга қарши чоралар кўряпмиз, бу фақат бошланиши, олдинда жуда жиддий ва қийин ишлар турибди. Ўйлайманки, биз Евроосиё иқтисодий иттифоқидаги ҳамкасбларимиз билан биргаликда бу ишни амалга оширишимиз мумкин эди. Иқтисодиёт, молия ва саноат тизимларининг узвий боғлиқлигини ҳисобга олган ҳолда, Иттифоқ таркибида хавфларни баҳолаш ва салбий оқибатларни юмшатишга қаратилган иқтисодий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этилиши керак, деб ҳисоблайман”, деган Президент.

Россиянинг Украинага босқини

Жорий йилнинг 21 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Кремлда Украина шарқидаги ўзини мустақил деб эълон қилган Луганск халқ республикаси (ЛХР) ва Донецк халқ республикасини (ДХР) тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Кейинроқ РФ республикаларни шу номдаги вилоятлар чегарадаги тан олганини таъкидлаб, Украинага қарши уруш хавфини ошириб юборди.

Путиннинг фавқулодда қарори ортидан АҚШ, ЕИ, Канада, Австралия, Буюк Британия ва Япония расмийлари ҳам Россияга қарши санкциялар киритди.

24 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Украина шарқида Донбассда рус ҳарбийлари "махсус ҳарбий операция" бошлаганини эълон қилди ва рус қўшинлари Украинага ҳужум бошлади. Путин бу ҳаракатини Украина шарқидаги россияпараст сепаратист кучлар раҳбарлари шундай сўров юборгани билан оқлади.

Бунинг ортидан Зеленский Россия фуқароларига рус тилида мурожаат қилиб, украинларга “на совуқ, на иссиқ, на гибрид уруш керак эмас”лигини, украинлар ҳужумчиларни кутиб олишга тайёрлигини билдирди. Кўп ўтмай Президент Россия билан дипломатик алоқани узди.

Рус қўшинлари дастлаб Киев ва Харьковга ракета ҳужуми уюштирди. Президент Зеленский мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди. Шунингдек, расмий идора рус қўшинлари Харьков ва Одесса вилоятига кириб борганини билдирди.

Ҳужум бошланганидан кўп ўтмай, ЛХР Ички ишлар вазири маслаҳатчиси Виталий Киселев Счастье ва Станица шаҳарчалари ЛХР назоратига ўтганини эълон қилди.

Украинага ҳужум бошланиши Россия иқтисодига оғир зарба берди. Рус компаниялари акциялари кескин арзонлашди, Москва биржасида савдолар мислсиз даражада пасайиш билан ўтди. Газпром, ЛУКОЙЛ ва бошқа йирик компаниялар йўқотишларга учради.

25 февраль куни Зеленский Украинада умумий ҳарбий сафарбарлик эълон қилди. Армияга чақирув мамлакатнинг қатор вилоят ва шаҳарларида амалга оширилиши белгиланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

94

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг