Тошкентнинг тўртта кириш қисмида рамзий дарвозалар қурилади
Жамият
−
13:17 1793 1 дақиқа
Тошкент шаҳрининг тўртта кириш қисмида рамзий дарвозалар барпо этилади. Бу ҳақда Президентнинг жорий йил 27 июлдаги “Тошкент шаҳрини 2026–2027-йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 279- сонли қарорида сўз боради.
Ҳужжатга кўра, туристлар оқимини ошириш мақсадида шаҳарнинг Роҳат, Бектемир, Эркин ва Уч қаҳрамон кириш постларида рамзий дарвозалар қурилади. Лойиҳа 2027 йилнинг декабр ойига қадар амалга оширилиши режалаштирилган.
Мазкур лойиҳани амалга ошириш учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Туризм қўмитаси ҳамда Маданий мерос агентлиги масъул этиб белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президентнинг мазкур қарорига мувофиқ, Тошкент шаҳридаги 35 та бозор ва савдо комплекси ҳамда уларнинг шохобчалари оммавий савдоларга чиқарилиши ҳақида хабар берилган эди. Улар қаторида “Фарҳод”, “Ўрикзор”, “Қўйлиқ” ва “Ипподром” каби йирик бозорлар ҳам бор. Бундан ташқари, қарор билан майдони 5 минг квадрат метрдан ортиқ бўлган савдо марказларида китоб дўконларини ташкил этиш мажбурий қилинади.
Live
Барчаси