Йирик савдо марказларида китоб дўкони очиш мажбурий бўлади

Жамият

image

Тошкент шаҳрида китобхонликни ривожлантириш бўйича янги тартиб жорий этилади. Унга кўра, майдони 5 минг квадрат метрдан ортиқ бўлган савдо марказларида китоб дўконларини ташкил этиш мажбурий қилинади. Бу ҳақда Президентнинг жорий йил 27 июлдаги “Тошкент шаҳрини 2026–2027 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланган.

Унга кўра, пойтахтда 24 соат фаолият юритадиган сайилгоҳларда “китоб кўчалари” ташкил этилади. Китоб савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорларга аҳоли гавжум жойлар, бозорлар, йирик савдо марказлари ва шоҳ кўчаларда енгил конструкцияли китоб дўконлари ҳамда “Book cafe”лар очишга рухсат берилади.

Қарорга кўра, Олмазор туманидаги Ёшлар маркази биносида Ёшлар креатив парки ҳам ташкил этилади. Унда ёшларнинг стартап лойиҳалари қўллаб-қувватланади, хорижий тиллар ва замонавий касбларга ўқитиш йўлга қўйилади.

Бундан ташқари, 2031 йил 1 январгача Тошкентда тажриба тариқасида барча туманларни махсус иқтисодий ва саноат зоналари билан боғлаш ҳамда янги лойиҳаларни жойлаштириш учун ер майдонлари ажратиш тартиби жорий қилинади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг