Тошкентда ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлди

3-саҳифа

image

Кеча, 10 октябр куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида Spark ва Маtiz автомашиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар берди. 

Маълум қилинишича, ҳодиса соат 23:30 ларда Олмазор туманининг  Нурафшон кўчасида содир бўлган. Ҳайдовчи 1984 йилда туғилган Б.Қ. бошқарувида бўлган Spark русумли автомашинаси 2004 йилда туғилган ҳайдовчи И.Т. бошқарувида бўлган Маtiz билан тўқнашган.

Оқибатда Spark ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, машина ичида бўлган 2 нафар йўловчига ҳамда Маtiz ҳайдовчисига биринчи ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилояти Бойсун туманида Isuzu русумли юк машинаси ҳайдовчиси уч кишини уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетди. Ҳодиса оқибатида икки киши вафот этди.

Гумонланувчи юк машинаси билан Сирдарё вилояти ҳудудида ҳаракатланаётгани аниқланган. 56 ёшли юк машинаси ҳайдовчиси тегишли тартибда ушланиб, Бойсун туман ИИБга олиб борилган. Ҳозирда ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумондор процессуал тартибда қамоққа олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

ҳайдовчи Тошкент шаҳри Spark йўл-транспорт ҳодисаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг