Тошкентда ҳайдовчи автобус остида қолиб, ҳалок бўлди

Local

−

image

Тошкент шаҳрида 82-сонли автобус ҳайдовчиси ўзи бошқарадиган транспорт остида қолиб, ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса бугун, 7 ноябрь куни содир бўлган. “18-автобус саройи” филиалига қарашли 82-сонли йўналишда ишловчи ҳайдовчи Ж.З. автобус бекатида йўловчиларни туширгач, транспорт воситасини тўхтатган.

Бироқ ҳайдовчи эҳтиётсизлик ва техник қоидаларга амал қилмагани сабабли автобуснинг қўл тормозини фаоллаштирмасдан, транспорт воситасини тарк этган. Оқибатда автобус ўз-ўзидан ҳаракатлана бошлаган.

Буни кўрган ҳайдовчи автобусни тўхтатишга уринган вақтида унинг ўзи автобус остида қолиб, бахтсиз ҳодиса юз берган.

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ раҳбарияти ва жамоаси марҳум ҳайдовчининг оила аъзолари, яқинлари ҳамда ҳамкасбларига чуқур ҳамдардлик ва таъзия билдирган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends