Ўзбекистонда кунига ўртача 12 та ЙТҲ содир бўлмоқда – статистика

Crime

−

image

Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида 3 391 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди. Бу бир кунда ўртача 12 та ЙТҲ содир бўлганини англатади. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Ҳудудлар кесимида энг кўп ЙТҲ Самарқанд вилоятида – 471 та, энг кам ҳолат эса Сирдарё вилоятида – 77 та қайд этилган.

Кўрсаткичлар бўйича кейинги ўринларда Тошкент вилояти – 459 та, Тошкент шаҳри – 458 та, Наманган вилояти – 342 та, Фарғона вилояти – 340 та, Андижон вилояти – 219 та, Қашқадарё вилояти – 215 та, Сурхондарё вилояти – 199 та, Жиззах вилояти – 145 та, Қорақалпоғистон Республикаси – 140 та, Хоразм вилояти – 127 та, Навоий вилояти – 117 та ва Бухоро вилояти – 82 та билан қайд этилган.

Қайд этилган ЙТҲлар оқибатида 5 581 нафар киши жабрланган. Бу бир кунда ўртача 20 нафардан ортиқ киши йўл-транспорт ҳодисалари туфайли жароҳат олганини англатади.

Таққослаш учун, 2025 йил давомида Ўзбекистонда 9 226 та ЙТҲ қайд этилган. Демак, жорий йилнинг дастлабки 9 ойида содир бўлган ҳодисалар ўтган йилдаги умумий кўрсаткичнинг 36,7 фоизини ташкил этган.

Шунингдек, 2025 йил давомида ЙТҲлар оқибатида 8 901 нафар киши жароҳатланган бўлса, 2026 йилнинг 9 ойида бу кўрсаткич 5 581 нафарга етган. Бу ўтган йилдаги йиллик кўрсаткичнинг 62,7 фоизига тенг.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистонда 2 286 та йўл-транспорт ҳодисаси (ЙТҲ) қайд этилгани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends