Шаҳрисабзда Onix бетон тўсиққа урилди. Қурбон бор
Crime
−
16:38 1670 1 minute
Жорий йилнинг 2 ноябрь куни Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида Onix русумли автомобиль йўл четидаги бетон тўсиққа урилди. Оқибатда 2005 йилда туғилган йўловчи вафот этди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 23:45 ларда Шаҳрисабз тумани “Мираки” МФЙ ҳудудидан ўтган маҳаллий аҳамиятдаги 70V038 автомобиль йўлида 2004 йилда туғилган ҳайдовчи И.У. Onix русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб руль бошқарувини йўқотган. Оқибатда у йўл четидаги бетон тўсиққа урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
ЙТҲ туфайли автомашина ичида бўлган йўловчи – 2005 йилда туғилган Ф.Ю олган тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган. Автомашина ҳайдовчиси ва яна бир йўловчиси – 2008 йилда туғилган Ш.Қ. ларга шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз туман ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида Lixiang Li 9 автомобили йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборганди. Оқибатда 41 ёшли фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлган эди.
Live
All