Тошкентда Lixiang уриб юборган пиёда ҳалок бўлди

Crime

−

image

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида Lixiang Li 9 автомобили йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборди. Оқибатда 41 ёшли фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ЙТҲ жорий йилнинг 1 ноябрь куни соат 17:45 ларда ТХАЙ кўчасида, Қўйлиқ қурилиш бозори қаршисида содир бўлган.

2004 йилда туғилган Y.M. исмли ҳайдовчи бошқарувидаги Lixiang Li 9 русумли автомобиль йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган 1985 йилда туғилган пиёдани уриб юборган.

Ҳодиса оқибатида пиёда олган тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган.

Билдирилишича, ҳозирда мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида Onix русумли автомобиль ҳайдовчиси тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган пиёдани уриб юборган эди. Ушбу ҳодиса оқибатида 20 ёшли қиз шифохонада вафот этган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends