Тошкентда ўсмир 5-қаватдан тушиб кетиб, вафот этди
3-саҳифа
−
06 Август
8367Тошкентда 15 ёшли ўсмир яшаш хонадонининг деразасидан тушиб кетиб, вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
Билдирилишича, жорий йилнинг 4 август куни Сергели туманида истиқомат қилувчи 2009 йилда туғилган вояга етмаган Х. С. яшаш хонадонининг 5-қават деразасидан ўз эҳтиётсизлиги оқибатида ерга тушиб кетган. У тез ёрдам машинасида РШТЁИМга олиб келинган ва тиббий ёрдам кўрсатилган. Аммо муолажаларга қарамасдан ўсмир вафот этган.
Марҳум 2-гуруҳ ногирони бўлганлиги, шунингдек, ақли заифлиги сабабли руҳий асаб касаллар диспансерида рўйхатда турганлиги маълум бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманганда икки киши 21 ёшли банк кассирини 3-қаватдан ташлаб юборганди.
LiveБарчаси