Тошкентда ўсмир 5-қаватдан тушиб кетиб, вафот этди

Crime

image

Тошкентда 15 ёшли ўсмир яшаш хонадонининг деразасидан тушиб кетиб, вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.

Билдирилишича, жорий йилнинг 4 август куни Сергели туманида истиқомат қилувчи 2009 йилда туғилган вояга етмаган Х. С. яшаш хонадонининг 5-қават деразасидан ўз эҳтиётсизлиги оқибатида ерга тушиб кетган. У тез ёрдам машинасида РШТЁИМга олиб келинган ва тиббий ёрдам кўрсатилган. Аммо муолажаларга қарамасдан ўсмир вафот этган.

Марҳум 2-гуруҳ ногирони бўлганлиги, шунингдек, ақли заифлиги сабабли руҳий асаб касаллар диспансерида рўйхатда турганлиги маълум бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманганда икки киши 21 ёшли банк кассирини 3-қаватдан ташлаб юборганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends