Тошкентда подстанциядаги трансформатор яна ёниб кетди (видео)

3-саҳифа

image

Кеча, 8 июль куни Олмазор туманидаги подстанция ичида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, соат 20:23 да Тошкент шаҳри Олмазор тумани, Кичик ҳалқа йўли кўчасида жойлашган подстанция ичида трансформатор ёнаётгани ҳақида Тошкент шаҳар ФВББга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, қутқарув техникалари соат 20:26 да ҳодиса жойига етиб борган. Воқеа жойида юқори кучланишли электр кабелларида қисқа туташув содир бўлгани аниқланган.

Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида жабрланганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 июнь куни ҳам айнан Олмазор туманидаги подстанциялардан бирида ёнғин содир бўлган эди.

Шунингдек, жорий йилнинг 28 июнь куни подстанциядаги носозлик сабабли Тошкент шаҳрининг 4 та туманида электр энергияси узилиб қолган эди. Электр энергияси ўчиб қолиши оқибатида Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчасида жойлашган “Dream Park” номли истироҳат боғидаги аттракционларда фуқаролар қолиб кетган.

Шундан сўнг, Тошкентда электр узилишининг сабабларини текшириш учун махсус комиссия тузилди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг