Тошкентда подстанциядги трансформатор ёниб кетди (видео)

3-саҳифа

image

Бугун, 1 июнь куни Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги подстанциялардан бири ёниб кетди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, соат 18:57 да Олмазор тумани, Кичик халқа йўли кўчасида жойлашган подстанция ичида трансформатор ёнаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВББга хабар тушган.

Шунга кўра, қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 19:01 да етиб бориб, ёнғин 19:12 да қуршаб олинган ва 19:17 да ўчирилган.

Билдирилишича, ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Вазият Тошкент шаҳар ФВББ томонидан тўлиқ назоратга олинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Тошкент тумани Келес шаҳарчасидаги янги қурилаётган бинода ёнғин содир бўлган эди. Ёнғин оқибатида янги қурилаётган бинонинг ер тўла қисмида тахминан 40 квадрат метр майдонда қурилиш чиқиндилари ёниб зарарланган.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин подстанция трансформатор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг