Тошкентда наркотик тарқатувчи курьер ушланди (видео)

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрида гиёҳвандлик воситаларини тарқатувчи фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Тошкент шаҳри Олмазор туманида ярим тунда ташландиқ жойда тентираётган 24 ёшли “закладка” тарқатувчи йигит Ички ишлар органи ходимларининг эътиборини тортган. Текширилганда унинг ёнидан сариқ “изолента”га ўралган, оқ кукунсимон модда топилган.

Йигитнинг ўзи унга бу иш мўмай даромад эвазига Instagram ижтимоий тармоғида таклиф қилинганини айтган.

“Менга у ўзини куратор деб таништирди. Манзилни ташлади ва маҳсулотни бориб оласан деди. Шундан сўнг сариқ “изолента”га ўрашимни айтди. Белгиланган жойга бориб, ерга экишимни айтди. Фақат иккитасини экишга улгурдим”, дейди гумонланувчи.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси(Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисмига кўра жиноят иши қўзғатилиб, у эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятининг иккита туманида гиёҳвандлик моддасини сотаётган фуқаролар ушланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент наркотик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made