Тошкентда нотўғри жойда қолдирилган машиналарни эвакуация қилиш бошланади
Ўзбекистон
−
11:22 545 2 дақиқа
Жорий йил 24 декабрдан бошлаб Тошкент шаҳрида эвакуация ва жарима майдончалари янги тартибда ишлайди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 22 сентябрь куни қабул қилинган “Тошкент шаҳрида қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини вақтинча сақлаб туриш жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорида белгиланган.
Ҳужжатга кўра, амалдаги эвакуация тизими такомиллаштирилмоқда: автомобилни эвакуаторга юклашдан тортиб уни эгасига қайтариб беришгача бўлган бутун жараён ягона электрон тизимга ўтказилади.
Қайд этилишича, ҳайдовчилар юклаш бошлангунча қайтиб келишга улгуриб, қоидабузарликни бартараф этса, автомобиль олиб кетилмайди. Бироқ юклаш бошланган бўлса, эвакуацияни тўхтатиб бўлмайди.
Сақлаб туриш учун тўлов автомобиль эвакуаторга юкланган дақиқадан бошлаб ҳар бир сутка учун ҳисобланади. Автомобиль фақат электрон тизим орқали берилган QR-кодли рухсатнома асосида қайтариб берилади. У 6 ой ичида олиб кетилмаса, қарздорлик мажбурий тартибда ундирилади, 12 ойдан сўнг эса суд уни эгасиз деб топиши мумкин.
Тошкент шаҳри учун белгиланган энг юқори тарифлар:
- эвакуация – ҳар бир километр учун 88 000 сўмгача, бироқ жами 1 760 000 сўмдан ошмайди;
- жарима майдончасида сақлаб туриш – ҳар бир сутка учун 88 000 сўмгача.
3 км эвакуация ва 3 сутка сақлаб туришнинг ўзи 528 000 сўмга тушади. Бунга қоидабузарлик учун солинадиган жарима ҳам қўшилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда ҳайдовчилар учун жарималар бўйича янги тартиб тасдиқлангани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси“Demokrat.uz” раҳбари қамалди
12 Ноябрь