“Толибон” қирол Зоҳир Шоҳ давридаги конституцияга амал қилиши маълум бўлди
Олам
−
28 Сентябрь 2021
13657Афғонистонда ҳокимиятни қўлга олган “Толибон” ҳаракати қирол Муҳаммад Зоҳир Шоҳ даврида (1933-1973) амалда бўлган конституцияга вақтинча амал қилади. Бу ҳақда “Толибон” томонидан муваққат ҳукуматда Адлия вазири этиб тайинланган Абдул Ҳаким Шарианинг баёнотига таяниб хабар берилган.
Унга кўра, конституциядаги шариат қонунларига зид бўлган моддалар истисно қилинади.
Аввалроқ, “Толибон” Афғонистон жанубидаги Ҳелманд вилоятида замонавий соч турмаги қилишни ва соқол олишни тақиқлаганди.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 15 август куни мамлакатда ҳокимиятни эгаллаган толиблар, 19 август куни Афғонистон Ислом Амирлигини тузди. Жорий йилнинг 6 сентябрь куни “Толибон”га бўйсунмай турган ягона вилоят – Панжшер эгаллангач, 7 сентябрь куни ҳаракат раҳбарлари муваққатни шакллантирди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь