Покистон Афғонистонга авиазарбалар берди. Қурбонлар бор (видео)
Олам
−
10:36 478 2 дақиқа
Бугун, 1 октябрга ўтар кечаси Покистон Афғонистон шарқи ва жанубига зарбалар берди. Оқибатда тўққиз киши қурбон бўлди. Бу ҳақда Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукумати олий раҳбарининг матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳид ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
У Кунар вилоятидаги Чўгам ҳамда Ҳилманд вилоятидаги Сафар аҳоли пунктларидаги аҳоли хонадонлари зарбалар остида қолганини ёзган. 9 нафар тинч аҳоли вакили, жумладан, аёллар ва болалар ҳалок бўлган, яна 11 киши жароҳат олган.
Афғонистон Забиҳуллоҳ Мужоҳид буни тажовузкорлик ҳаракати ва қабул қилинган тамойилларнинг бузилиши деб атаган.
Қайд этиш жоиз, Афғонистон ва Покистон ўртасидаги муносабатлар ўтган йилнинг октябрь ойида кескинлашган эди. Ўшанда Покистон Ҳарбий-ҳаво кучлари Қобулга зарбалар берган, Афғонистон мудофаа вазирлиги эса “қасос операцияси” ҳақида эълон қилганди. Томонлар бир ҳафта давомида ўзаро ҳаво зарбалари алмашди, сўнгра Қатар ва Туркия воситачилигида ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.
Февраль ойи охирида Афғонистон Покистон томонидан амалга оширилган бомбардимонларга жавобан Дюранд чизиғи бўйлаб амалиёт бошлади. Исломобод эса, ўз навбатида, жавоб ўтини очганини маълум қилди ва толиблар билан очиқ уруш бошланганини эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистоннинг шимоли-шарқидаги Кунар вилоятига Покистон томонидан амалга оширилган ҳаво ҳужуми оқибатида камида 3 киши ҳалок бўлгани, яна бир неча киши яралангани ҳақида хабар берилган эди.
Live
БарчасиТўқаев Путинни атоқли давлат арбоби деб атади
29 Сентябрь
Тошкентдаги овқатланиш шохобчасида ёнғин чиқди
29 Сентябрь