ХЖС “Толибон” етакчиларини ҳибсга олишга ордер берди
Олам
−
20:57 593 2 дақиқа
Халқаро жиноий суд (ХЖС) Афғонистондаги вазият бўйича жиноят иши доирасида “Толибон” муваққат ҳукуматининг тўрт нафар юқори мартабали вакилини ҳибсга олишга берилган ордерлардан махфийлик муҳрини олиб ташлади ва уларни эълон қилди. Суд жорий йилнинг 5 октябрь куни махфийлик грифни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилган. Бу ҳақда ташкилот сайтида эълон қилинди.
Қайд этилишича, ҳибсга олиш ордерлари 2025 йилда чиқарилган. Улар “Толибон” олий етакчиси Ҳайбатуллоҳ Охундзода, бош судья Абдул Ҳаким Ҳаққоний, таълим вазири Ҳабибулла Оға ва Ҳаж ҳамда вақф ишлари вазири Нидо Муҳаммад Надимга тегишли.
ХЖС маълумотларига кўра, улар инсониятга қарши жиноятларга алоқадор бўлишлари мумкин. Гап одамларни жинсий мансублиги, шунингдек, сиёсий сабабларга кўра таъқиб қилиш ҳақида бормоқда.
Тергов ушбу айбловларни 2021 йил августида “Толибон” Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритганидан кейин олиб борган сиёсати билан боғламоқда. Суднинг баҳолашича, ҳаракат томонидан жорий этилган қоидалар тинч аҳолининг ҳуқуқ ва озодликлари кенг кўламда чекланишига олиб келган.
Иш материалларида айтилишича, айниқса шафқатсиз чоралар хотин-қизлар ва қизларга қарши қаратилган. Уларнинг таълим олиш имконияти, ҳаракатланиш ва ўз фикрини билдириш озодлиги, шунингдек, шахсий ва оилавий ҳаётга бўлган ҳуқуқлари чекланган. Чекловлар фикрлаш, виждон ва эътиқод озодлигига ҳам таъсир қилган.
ХЖС, шунингдек, олиб борилаётган сиёсат билан боғлиқ қотилликлар, ноқонуний ҳибсга олишлар, қийноқлар ва зўрлашлар ҳақидаги хабарларни ҳам кўриб чиқмоқда. ХЖС маълумотларига кўра, эҳтимолий жиноятлар Афғонистонда 2021 йил 15 августдан, яъни “Толибон” ҳокимиятга қайтган пайтдан бошлаб содир этилган ва камида 2025 йил 20 январгача давом этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукумати мамлакат ҳудудида ҳар қандай намойишлар ўтказилишини расман тақиқлагани ҳақида хабар берилган эди. Тегишли норма полиция тўғрисидаги янги қонунда мустаҳкамлаб қўйилган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь