“Толибон” эркакларга соқол олишни тақиқлади

Олам

image

“Толибон” Афғонистон жанубидаги Ҳелманд вилоятида замонавий соч турмаги қилишни ва соқол олишини тақиқлади. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда

Қайд этилишича, Ислом йўналиши вазирлиги расмийлари Ҳелманд вилоятининг маркази – Лашкаргоҳда эркаклар сартарошхоналари вакиллари билан учрашган ва сочни турмакламаслик ҳамда соқолни олмасликни сўраган. Бундан ташқари, сартарошхоналарда мусиқа ва мадҳиялар ижро этилмаслик ҳам айтилган.

Маълумот ўрнида, “Толибон” Афғонистон Аёллар ишлари вазирлигини тугатиб, унинг ўрнига Ислом йўналиши вазирлигини жорий қилган. Бундан ташқари, “Толибон” вакили Забиҳулла Мужоҳид ҳам Афғонистоннинг янги ҳукуматида аёл вазирлар бўлмаслигини айтган.

Эслатиб ўтамиз, “Толибон” бундан аввал аёлларнинг Ҳирот вилоятидаги саноат зонасига киришини тақиқлаганди.  

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 15 август куни мамлакатда ҳокимиятни эгаллаган толиблар, 19 август куни Афғонистон Ислом Амирлигини тузди. Жорий йилнинг 6 сентябрь куни “Толибон”га бўйсунмай турган ягона вилоят – Панжшер эгаллангач, 7 сентябрь куни ҳаракат раҳбарлари муваққатни шакллантирди


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

384

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг