“Толибон” аёлларга яна бир тақиқ қўйди 

Олам

image
“Толибон” аёлларга қай ҳолатда ўқиш ва ишлаш имкониятини бериши маълум бўлди  north_east

“Толибон” аёлларга қай ҳолатда ўқиш ва ишлаш имкониятини бериши маълум бўлди 

Афғонистонда ҳокимиятни қўлга олган “Толибон” ҳаракати аёлларнинг Ҳирот вилоятидаги саноат зонасига киришини тақиқлади. Бу ҳақда маҳаллий “Pajhwok” агентлиги хабар берди.  

Ҳирот вилоятидаги саноат зонаси 2000-йилларнинг бошларида ташкил этилган. Бу Афғонистоннинг асосий ишлаб чиқариш марказларидан бири ҳисобланади, унинг ҳудудида 300 га яқин турли корхоналар жойлашган. Бу ерда хамир, шарбат, музқаймоқ, печенье, торт ва алкоголсиз ичимликлар каби турли хил маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. 

Маълумот ўрнида, Аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича миллий ассоциациянинг ўнлаб фаоллари ва собиқ ҳукумат амалдорлари худди шу номдаги вилоят маркази Ҳирот шаҳрида оммавий намойиш ўтказганди. Унинг иштирокчилари афғонларнинг олдинги ҳукумат даврида эришган ижтимоий ютуқларини сақлаб қолишни талаб қилганди. 

Эслатиб ўтамиз, “Толибон” вакили Забиҳулла Мужоҳид Афғонистоннинг янги ҳукуматида аёл вазирлар бўлмаслигини айтган эди. 

Маълумот учун, жорий йилнинг май ойида АҚШ бошлиқ халқаро коалиция кучлари Афғонистонни тарк этишни бошлаши билан "Толибон" ҳаракати ҳукумат назоратидаги ҳудудларни эгаллаб ола бошлади. Август ойига келиб, толиблар йирик шаҳарларга юриш бошлади.

Орадан кўп ўтмай, жорий йилнинг 15 август куни Қобулнинг “Толибон” қўлига ўтиши билан Афғонистонда ҳаракат ҳокимияти ўрнатилди. Президент Ашраф Ғани эса истеъфо берганини ҳамда мамлакатни тарк этганини маълум қилди. Ҳокимиятни "Толибон"га ўтишини таъминлаш учун Мувофиқлаштириш кенгаши тузилиб, унга Абдулла Абдулла ва Ҳамид Карзай киритилганди.

Жорий йилнинг 19 август куни эса ҳаракат расмий баёнот билан чиқиб, мамлакатда Ислом Амирлиги тузилганини эълон қилди. "Толибон" вакили Воҳидулла Ҳошимий ҳаракат Афғонистонда демократик давлат қурмаслигини маълум қилди.

Қайд этиш керакки, ҳозирда фақатгина Панжшер вилояти толиблар ҳокимиятини тан олмаяпти. Вилоятда "Толибон"га қарши кучлар йиғилмоқда. Уларга эса машҳур "дала қўмондони" Аҳмад Шоҳ Масъуднинг ўғли Аҳмад Масъуд бошчилик қиляпти.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Толибон

Баҳолаганлар

474

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг