Афғонистонда ҳокимият “Толибон”га ўтади. Бу қачон ва қандай юз бериши маълум бўлди
Олам
−
15 Август 2021
22608Айни вақтда “Толибон” ҳаракати делегацияси Қобулдаги Президент саройида ҳукумат вакиллари билан музокара олиб бормоқда. Бу ҳақда “Al-Arabiya” телеканали хабар берди.
Қобулдан келган маълумотларга кўра, ҳокимиятни топшириш бугун, 15 августда юз бериши мумкин. Бундан ташқари, Президент девонининг хабар беришича, Ашраф Ғани АҚШ ва НАТОнинг махсус вакиллари билан жорий ҳолат юзасидан маслаҳат суҳбатини олиб бормоқда.
Турли хабарларга кўра, “Толибон” ҳаракатининг Қатардаги сиёсий идораси раҳбари мулла Абдул Ғани Бародар айни вақтда мамлакат пойтахти Қобулда бўлиб турибди ва катта эҳтимол билан айнан, у ҳокимиятни эгаллайди.
Фото: Абдул Ғани Бародар
Аввалроқ, Афғонистон Ички ишлар вазири вазифасини бажарувчи Абдул Саттор “TOLO News” телеканали эфирида “Қобулга ҳужум қилинмаслиги, ҳокимият тинч йўл билан топширилишини” маълум қилганди. Шунингдек, Абдул Саттор Афғонистон Президенти Ашраф Ғанининг тез орада истеъфога чиқишини эълон қилган.
Фото: Абдул Саттор
Ўз навбатида, толиблар банклар ва давлат муассасаларини одатдагидек ишлашга, аҳолини эса хавфсизлик нуқтаи назаридан уйларини тарк этмасликка чақирган. “Толибон” ҳеч кимдан қасос олмаслигини ва ҳозирги Қобул маъмурияти даврида хизмат қилган барча ҳарбийлар ҳамда амалдорлар кечирилишини ваъда қилган.
LiveБарчаси