“Толибон” билан жангларда Панжшер “жарчиси” ўлдирилди

Олам

image

Афғонистонда Миллий қаршилик кучлари Матбуот котиби Фаҳим Дашти Панжшер вилоятида давом этаётган тўқнашувлар пайтида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Афғонистон матбуотига асосланиб хабар берилган. 

Таъкидланишича, Афғонистон милицияси ўлимнинг сабабларини аниқламаган. Даштининг ўлими ҳақидаги маълумотлар милициянинг Twitter’даги саҳифаларидан бирида ҳам пайдо бўлган. 

“Афғонистон Миллий қаршилик кучлари, афсуски, бугун икки сафдошини йўқотди. Матбуот котиб Фаҳим Дашти ва генерал Абдул Вудод Зара ўлдирилди”, дейилган хабарда. 

Воқеа тафсилотлари келтирилмаган. Бундан аввал, Дашти ўзининг Twitter’даги саҳифасида ҳаракат жангарилари деярли вилоятдан қувилгани ҳақида ёзганди. 

Шунингдек, милиция “Толибон”нинг асосий қўмондонларидан бири Мавлавий Фасиҳуддин Панжшерда ўлдирилганини даъво қилмоқда.

Панжшер — “Толибон”га бўйсунмаган ягона вилоят

Ушбу вилоят Афғонистонинг шарқида жойлашган бўлиб, у ерда тахминан 150 минг аҳоли яшайди. Қайд этиш керакки, вилоятнинг 98 фоиз аҳолиси этник тожиклардан ташкил топган. Панжшерда “Толибон”га қарши кучлар тўпланаётгани ҳам айтилмоқда ва ҳозирда ушбу провинция толибларга қаршилик кўрсатиш маркази бўлиши тахмин қилиняпти. 

Бу ерда Афғонистоннинг бир қатор нуфузли сиёсий фигуралари жамланган: мамлакатнинг 1992-1996 йиллардаги Мудофаа вазири, машҳур “дала қўмондони” Аҳмад Шоҳ Масъуднинг ўғли Аҳмад Масъуд, биринчи вице-президент Амруллоҳ Солиҳ, Маршал Aбдул-Рашид Дўстум ҳамда унинг ўғли Ёрмуҳаммад Дўстум

Афғонистондаги вазият

АҚШнинг Афғонистонда 20 йил давом этган ҳарбий операцияси Президент Жо Байден даврига келиб якунланди. АҚШ қўшинлари жорий йилнинг 31 август куни мамлакатни тарк этди. Бунга қадар Европанинг бошқа давлатлари, жумладан Британия ва Германия ҳам мамлакатни тарк этди. Ушбу жараён якунланмасидан “Толибон” ҳаракати пойтахт Қобулни эгаллаб, жорий йилнинг 15 август куни Афғонистон Ислом Республикасини қулатди. 19 август кунига келиб толиблар Афғонистон Ислом Амирлиги тузулганини эълон қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Толибон Панжшер

Баҳолаганлар

234

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг