Кичик Дўстум қўшинлари билан толибларга бўйсунмаётган Панжшерга келди
Олам
−
20 Август 2021
33539Афғонистоннинг энг обрўли шахсларидан бири Маршал Абдул Рашид Дўстумнинг ўғли Ёрмуҳаммад Дўстум бошчилигидаги отряд кеча, 19 август куни Афғонистоннинг Панжшер вилоятига етиб келди. Бу ҳақда “Sputnik” хабар берди.
Таъкидланишича, у ўзи билан ўнлаб одамлар, шунингдек, ҳарбий техника олиб келган. Ёрмуҳаммад Дўстум қўмондонлиги остидаги қўшинларнинг аниқ сони очиқланмаган.
Эслатиб ўтамиз, Панжшер вилояти Афғонистоннинг “Толибон” назоратига ўтмаган ягона ҳудуд бўлиб турибди. Вилоятга шунингдек, Ашраф Ғанидан кейин ўзини Афғонистоннинг вақтинчалик Президенти, деб эълон қилган Амрулла Солиҳ ҳам етиб келган. Ҳудуд "Толибон" ҳаракатига қаршилик кўрсатиш маркази сифатида шаклланмоқда. Вилоятга афғон ҳарбийлари ва махсус топшириқлар бўлинмаси аскарлари етиб келган.
Аввалроқ, қаршилик ҳаракати “Толибон” позицияларига ҳужум қилиб, Қобул шимолидаги Чорикор туманини толиблардан қайтариб олгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Маршал Дўстумнинг ўзи ҳам 10 минг кишилик қўшин билан Панжшерга йўл олгани айтилганди.
Панжшерда қаршилик ҳаракатига етакчилик қилаётган Аҳмад Масъуд (ўтган асрнинг 80-90-йилларида СССР қўшинларига ва кейинроқ “Толибон”га қарши курашган мужоҳидлар лидери Аҳмад Шоҳ Масъуднинг ўғли) Ғарб давлатларига ёрдам сўраб мурожаат қилди. У толибларга қарши кураш учун қурол зарурлигини айтган.
LiveБарчаси