Маршал Дўстум юрак хуружидан вафот этдими? У қаерда?
Олам
−
29 Август 2021
49078Сўнгги вақтларда ижтимой тармоқларда Афғонистоннинг энг обрўли шахсларидан бири Маршал Абдул Рашид Дўстум юрак хуружидан вафот этгани ҳақида хабар тарқалмоқда.
Бу янгилик кеча, 28 август куни Facebook’да Маршалнинг тўнғич ўғли Ботур Дўстум номига очилган саҳифада тарқатилган.
Абдул Рашид Дўстумнинг қариндоши Аҳмад Файзи Sputnik нашри билан мулоқотда бу маълумотларни инкор қилди.
“Бу Facebook’даги фейк аккаунт. Кўриниб турибдики, Маршал Дўстумнинг душманлари шундай миш-мишлар тарқатган. Бироқ, улар беҳудага Дўстумни дафн этишга уринмоқда. У тирик ва соғлом. Маршал Афғонистонга қайтади ва мамлакатини толиблардан озод қилади”, деган Маршалнинг қариндоши.
Ато Муҳаммад Нурнинг ёрдамчиси ҳам афғон маршалининг вафот этгани ҳақидаги хабарни инкор қилган.
“У Туркияда. Кечаси Ато Муҳаммад Нур Дўстум билан телефон орқали суҳбатлашди ва Афғонистон шимолидаги вазият ҳамда келгусидаги биргаликдаги ҳаракатларни муҳокама қилди”, деган у.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги бор ОАВда Маршал Дўстум "Толибон"га қаршилик кучлари жойлашган Панжшерга йўл олгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
LiveБарчаси