Ташқи ишлар вазири ўринбосари элчи бўлди

Жамият

image

Ўзбекистоннинг Бельгияга тайинланган янги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ғайрат Фозилов кеча, 5 декабрь куни тунда Брюсселга етиб борди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
 
Ғайрат Фозилов 2017–2023 йилларда Бельгия, Нидерландия ва Люксембургдаги элчи, Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи ва НАТОдаги (қароргоҳи Брюссель шаҳрида) ваколатхоналари раҳбари лавозимларида ишлаган Дилёр Ҳакимов ўрнига тайинланган.

Маълумот учун, Ғайрат Фозилов Ташқи ишлар вазирлиги қошидаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлаган. 

У 1996 йилдан буён ТИВ тизимида фаолият юритиб келмоқда. Дипломатик хизматини Европа давлатлари билан ҳамкорлик бўйича бошқарма атташеси сифатида бошлаган. ТИВ марказий аппаратида, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгашида, шунингдек, Ўзбекистоннинг Франция ва Бельгиядаги элчихоналарида, НАТО ҳузуридаги миссияда турли лавозимларда ишлаган. 2018-2021 йилларда Япониядаги элчи вазифасида фаолият юритган.

2015–2017 ва 2021–2023 йилларда эса Фозилов Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаган. 

Дипломат француз ва инглиз тилларини билади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Каромидин Гадоев Ўзбекистоннинг Малайзиядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси этиб тайинланганди. Равшан Усмонов эса Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги янги Фавқулодда ва Мухтор элчиси этиб тайинланди. Амирсаид Аъзамхўжаев Ўзбекистоннинг Польшадаги элчиси этиб тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бельгия Ғайрат Фозилов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг