Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонасига янги элчи тайинланди
Жамият
−
08 Ноябрь 2023
4740Амирсаид Аъзамхўжаев Ўзбекистоннинг Польшадаги элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда “Дунё” агентлиги хабар берди.
Бунга қадар Амирсаид Аъзамхўжаев Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаментида, Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консуллиги консули бўлиб ишлаган. 2020 йилдан бери эса Бош консулликка раҳбарлик қилган. Дипломат 38 ёшда. Тошкент давлат жаҳон тиллари университетини тамомлаган.
Амирсаид Аъзамхўжаев 2015 йилдан бошлаб Ўзбекистоннинг Польшадаги Муваққат ишлар вакили ва 2019 йилдан Фавқулодда ва Мухтор элчи вазифасида ишлаган Баҳром Бобоев ўрнига тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нодир Ғаниев Ўзбекистоннинг Швециядаги биринчи Фавқулодда ва мухтор элчиси сифатида иш бошлаганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь