Польша Россия элчисини мамлакатдан чиқариб юбориш урушга сабаб бўлишидан огоҳлантирди
Олам
−
744 2 дақиқа
Россия элчисини Польша ҳудудидан чиқариб юбориш икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни кескинлаштириб, ҳатто уруш хавфини юзага келтириши мумкин. Бу ҳақда Польша Миллий мудофаа вазири ўринбосари Станислав Всентек “Polskie Radio 24“ радиосининг “24 савол“ дастурида маълум қилди.
У Польша радиоси эфирида сўзлар экан, Россия элчисининг мамлакатдан чиқариб юборилиши Москванинг жавоб чораларига сабаб бўлишини айтган.
“Россия элчисининг Польшадан чиқариб юборилиши икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни ёмонлаштириши мумкин, бу эса “амалда урушга олиб келиши мумкин”, деган Польша Миллий мудофаа вазири ўринбосари Станислав Взетек Польша радиосида.
Бундан ташқари, Россиянинг Польшадаги дипломатик ваколатхонаси ёпилса, Варшава Россия ичида содир бўлаётган воқеаларни кузатиш имкониятидан маҳрум бўлиши мумкин.
“Дипломатик алоқаларни узмаслик муҳим. Бу энг охирги чора бўлиши керак“, деган Всентек.
Вазир ўринбосари, шунингдек, Украина ҳудудига учирилган Россия ракеталарини ҳавода уриб тушириш масаласи НАТО даражасида ҳам ҳал қилиниши кераклигини билдирган. Унинг айтишича, АҚШ Президенти Дональд Трамп Россия билан муносабатлар янада кескинлашишини истамайди. Шу билан бирга, Всентек Вашингтон бундай қарорни тўсиб қўяётгани ҳақидаги фикрни ҳаддан ташқари кескин деб ҳисоблашини айтган.
Бир кун аввал Россиянинг Польшадаги элчиси Георгий Михно Польша Ташқи ишлар вазирлигига чақирилган эди. Бунга Россия томонидан Польша ҳаво ҳудуди бузилгани ҳақидаги айбловлар сабаб бўлган. Элчига норозилик нотаси топширилган, бироқ у айбловларни рад этиб, бунинг учун ишончли ва текшириладиган далиллар йўқлигини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 20 ноябрь куни Польша Миллий мудофаа вазири Владислав Косиняк-Камиш мамлакат ҳудудига иккита ракета ва дрон қулаганини маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган, муҳим инфратузилма объектларига ҳам зарар етмаган. Вазир қулаган снарядлар Россияга тегишли эканини айтган, бироқ бунга далил келтирмаган.
Live
Барчаси