Гадоев Ўзбекистоннинг Малайзиядаги янги элчиси бўлди
Жамият
−
30 Ноябрь 2023
6711Каромидин Гадоев Ўзбекистоннинг Малайзиядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Каромидин Гадоев Бухоро вилоятининг Кумушкент қишлоғида туғилган.
У Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) география факультетини тамомлаган. География фанлари номзоди илмий даражасига эга. 1995 йилдан буён Ташқи ишлар вазирлиги тизимида, жумладан, марказий аппаратда, Ўзбекистоннинг НАТОдаги миссияси ва Брюсселдаги элчихонада турли лавозимларда ишлаган.
Биринчи даражали маслаҳатчи дипломатик мартабасига эга.
Каромидин Гадоев шу кунга қадар ТИВнинг БМТ ва бошқа халқаро сиёсий ташкилотлар билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
У 2018–2023 йилларда Куала-Лумпурдаги дипломатик миссияга раҳбарлик қилган Равшан Усмонов ўрнига келди. Равшан Усмонов эса Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги янги Фавқулодда ва Мухтор элчиси этиб тайинланганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь